ЎзХДП ва «Адолат» СДП пленумлари бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистон 19 Сентябрь 2016 4365

2016 йил 17 сентябрь куни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг навбатдаги VI Пленуми бўлиб ўтмоқда.

Пленум иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида партиянинг муносиб иштирокини таъминлаш борасидаги вазифалар, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлажак номзод кўрсатиш, Ўзбекистон ХДПнинг X Қурултойини чақириш ва унинг кун тартиби, партия қурултойига вакиллик меъёри ва уларни сайлаш тартиби тўғрисидаги масалаларни муҳокама қилди.

Пленумда сиёсий партиялар учун яратиб берилган кенг ҳуқуқ ва имкониятлардан тўла фойдаланиб, партиянинг дастурий мақсад ва ғоялари ҳамда унинг электорати манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтадиган сайловда Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг муносиб иштирокини таъминлаш борасидаги долзарб вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Кун тартибидаги асосий масала – Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш масаласи ҳам алоҳида муҳокама қилинди.

Бу борада партия электорати, тарафдор ва фаоллари томонидан тавсия этилган ЎзХДП Марказий Кенгаши раиси, партия фракцияси раҳбари Ҳотамжон Абдураҳмонович Кетмонов партиядан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига партиянинг Қурултойида кўриб чиқиш учун номзод сифатида кўрсатилди.

Шунингдек, Пленумда Ўзбекистон ХДПнинг X Қурултойини жорий йилнинг 14 октябрь куни чақириш ва унинг кун тартиби ҳамда партия Қурултойига вакиллик меъёри ва уларни сайлаш тартиби каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди. 

Сўзга чиққанлар томонидан сайловолди тарғиботи даврида партия ташкилотлари ва фаолларининг самарали иш юритиши, қонун билан белгиланган ваколатларни тўла ишга солган ҳолда, биринчи навбатда юртимиздаги мазкур муҳим сиёсий жараёнлардан аҳолининг хабардорлигини оширишга қаратилган тарғибот тадбирларининг сифати ва самарадорлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 

Билдирилган таклиф ва тавсияларни инобатга олган ҳолда, муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан ЎзХДП Марказий Кенгаши VI Пленуми тегишли қарорларни қабул қилди.

*       *       *

2016 йил 17 cентябрь куни Ўзбекистон “Адолат” Социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг VI Пленуми бўлиб ўтмоқда. 

Мажлисда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг жорий йилнинг 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловидаги иштироки тўғрисидаги масала муҳокама этилди. Мамлакатимиз ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган ушбу жараёнда партиянинг муносиб иштирок этиши зарурлиги алоҳида таъкидланди. 

Партия Сиёсий Кенгаши аъзолари Президент сайлови демократик ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамиятининг муҳим белгиси, халқнинг хоҳиш-иродаси эркин ифодаланиши, жамият ва давлат ишларини бошқаришда фуқаролар иштирокининг асосий шакли эканини қайд этди. 

Ўз навбатида “Адолат” СДПнинг дастурий мақсад ва вазифалари ўзида аҳоли манфаатларини ифода этиши ҳамда бўлажак сайлов партия ғояларини яна бир бор сайловчилар орасида кенг тарғиб қилиш, партиядан кўрсатиладиган Президентликка номзоднинг сайловолди дастури орқали электорат манфаатларини янада чуқурроқ ифодалаш имконини бериши таъкидланди.

Муҳокамалар давомида Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиши мақсадга мувофиқ, деб топилди. Мазкур масалада, партия электорати ва тарафдорларининг хоҳиш-иродасидан келиб чиқиб, Сиёсий Кенгаш раиси, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбари Наримон Мажитович Умаров номзодини партиянинг навбатдаги VIII Қурултойида кўрсатиш таклифи қўллаб қувватланди.

Партиянинг ушбу сайловда иштироки билан боғлиқ масалалар унинг олий органи – Қурултойида ҳал қилинишидан келиб чиққан ҳолда мажлис қатнашчилари Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг навбатдаги VIII Қурултойини 2016 йилнинг 15 октябрь куни Тошкент шаҳрида чақирилишини белгилаб олди.

Пленум иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига қатнашиш мақсадида тайёргарлик ишларини кучайтириш, Марказий сайлов комиссиясига белгиланган ҳужжатларни ўз вақтида тақдим қилиш каби масалаларга тўхталиб ўтди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 7804 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 8663 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51070 Жамият
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимлари Қозоғистонда бўлди
ФВВ тизими органларининг иш тартиби белгиланди
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 3333 Lifestyle
ОАВ: Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарадаги ҳарбий базага махфий тарзда борди
09:42 3926 Жаҳон
КХДР АҚШ ва Жанубий Кореяга "шафқатсиз ўч олиш" билан таҳдид қилди
09:41 5778 Жаҳон
Чинозлик фуқаронинг уйидан 4 килограммга яқин марихуана моддаси топилди
09:38 1011 Жамият
Кўпроқ янгиликлар