UZMOBILE билан янада кўпроқ мулоқот ва тезкор интернет

Технология 19 Сентябрь 2016 7426

Катта ҳажмга эга бинолар ичида гоҳ-гоҳ алоқа сифати пасайиши ёки мобил интернетнинг тезлиги пасайиб туриши кузатилади. UZMOBILE бу муаммони бартараф қилиш мақсадида, шу йилнинг баҳор ойидан Тошкентда янги ички база станциялари ўрнатиш ишларини бошлаган.

Мазкур инновацион технологиялар уникал бўлиб, Ўзбекистонда ўхшаши йўқ. Энди Тошкентнинг – «Mega Planet», «Samarqand Darvoza», «Parus» сотув-кўнгилочар марказларида ва «Hyatt Regency Tashkent» меҳмонхонаси ҳудудида UZMOBILE GSM абонентлари юқори тезликдаги мобил интернетдан ва UZMOBILE алоқа сифатидан баҳраманд бўлишади.

Оператор абонентларига максимал қулайликлар яратиш мақсадида мазкур ечимни ижтимоий аҳамиятга эга бўлган жойларда, омма еғиладиган жойларда жорий этишни режалаштирган. 

UZMOBILE – миллий алоқа оператори, нафақат Ўзбекистон аҳолисини сифатли алоқа билан таъминлайди, балки, илғор техник имкониятларни амалга оширади. Операторнинг қатор қулай тариф режалари ва қулай нархдаги юқори тезликдаги интернет абонентларни ўзига чорлайди. 

Ҳозирда UZMOBILE абонентлари учун «Ҳаммага совғалар!» акциясияси амал қилмоқда. Ўз ҳисобингизни 2 доллардан 3 долларгача тўлдиринг UZMOBILE GSM дан 200та СМС, 3 доллардан 4 долларгача - 200 дақиқа чиқиш қўнғироқлари, 4 доллардан ошиқ тўлдириб эса 200 МБ интернет трафигига ва 200 дақиқа чиқиш қўнғироқларига эга бўлинг.

Интернетдан фаол фойдаланувчилар учун UZMOBILE «Тунги интернет» хизматини ишга туширди. GSM Pre-paid тармоқ тизимидаги абонентлар тунда чекланмаган мобил интернетдан баҳраманд бўлишлари мумкин!

Тармоқ сифатига ўзингиз баҳо беринг. 21-23-сентябрь кунлари «Кўргазма Савдо Маркази» (Беруний кўчаси, 41) кўргазма мажмуасида бўлиб ўтадиган ICTExpo-2016 ташриф буюринг ва UZMOBILE дан турли хил танлов ва ўйинларда қатнашиб соврин ва совғаларга эга бўлинг. Жумладан, планшет, чиройли рақамлар ва интернет-пакетлар сертификатларига эга бўлиш имкониятини қўлдан бой берманг! 

UZMOBILE – ишончли алоқа оператори!

Реклама ҳуқуқи асосида.

Кўпроқ янгиликлар