Алмазбек Атамбаев ой охиригача Туркияда қолади

Жаҳон 20 Сентябрь 2016 11516

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев даволаниш учун Истанбулда сентябрь ойи охиригача қолади. Бу ҳақда Anadolu хабар берган.

Агентлик маълумотига кўра, елкасида оғриқ сезган давлат раҳбари Туркияда сентябрь ойи охирига қадар жиддий тиббий текширувдан ўтказилади.

Атамбаев айни вақтда Измир вилоятидаги Чашми шаҳридаги меҳмонхонада тикланиш жараёнини ўтамоқда.

У жойлашган меҳмонхона ҳудудида тез тиббий ёрдам шифохонаси навбатчилик қилмоқда.

Қирғизистон президенти 19 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 71-сессиясида иштирок этиш учун АҚШга йўл олганди. Самолёт Нью-Йоркка учиш давомида Туркиядаги Отатурк аэропортига қўнганида президент ўзини ёмон ҳис қилди ва кўкрагидаги оғриқдан шикоят қилди.

Юзага келган муаммо туфайли Қирғизистон президентининг Нью-Йоркка ишчи ташрифи бекор қилинди, у ерда у БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида умумий мунозараларда қатнашмоқчи эди.

Шундан сўнг у меҳнат таътилига чиққани ва 1 октябргача ишга қайтмаслиги маълум бўлди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34784 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73286 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10834 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 137955 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 724 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2754 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1626 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 2009 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар