Япония бош вазири Синдзо Абэнинг баёнот беришича, мамлакат ҳукумати 2016 йилдан бошлаб 3 йил мобайнида бутун дунёдаги қочқинларга гуманитар ёрдам кўрсатиш мақсадида 2,8 млрд доллар ажратади, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги. 

Синдзо Абэ БМТ Бош ассамблеяси саммитидаги чиқишида шундай фикрни билдирган. 

Унинг қўшимча қилишича, мазкур гуманитар ёрдам қочқинлар ва муҳожирлар сингари қабул қилувчи давлат ва ташкилотларга ҳам ажратилади. 

Япон бош вазирининг қайд этишича, Япония миграция масалалари бўйича бошқа давлатлар билан ҳамкорлик қилишга тайёр. 

Унинг сўзларига кўра, Япония БМТ Бош ассамблеясида Сурия ва Ироқдаги қочқинларга ҳамда Яқин шарқ ва Африкада тинчликни мустаҳкамлаш ишлари учун 1,6 млрд доллар ажратишини маълум қилганди.