Apple эгилувчан оддий қоғоз пакет учун патент олди.

Патент олиш учун ариза 2016 йилнинг мартида топширилганди.

Apple компаниясидагилар бу ихтирони оддий "сумка" деб аташган. Унда батарейкага ёки Bluetooth’га уланган аллақандай юқори технологияли қурилмалар йўқ.

"Қоғоз пакет хусусиятларини маълум қиламиз. Унинг таркиби камида 60 фоизга қайта ишланган материаллардан тайёрланган", дейилган баёнотда.

Буюмнинг ушлагичи қоғоз толалардан ишланган.

Муаллифлар ҳозирги одатий қоғоз пакетларда қайта ишланган материаллар миқдори 50 фоиздан кам бўлишига эътибор қаратишган ва бу борада Apple нисбатан устунроқлигини таъкидлашган.