ЕИ делегациясининг Ўзбекистондаги янги раҳбари Эдуардс Стипрайс ишини бошлади

Ўзбекистон 20 Сентябрь 2016 3121

19 сентябрь кунидан Эдуардс Стипрайс Европа Иттифоқи делегациясининг Ўзбекистондаги раҳбари сифатида ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда ЕИнинг Ўзбекистондаги делегацияси матбуот хизмати хабар берган.

У бунгача Латвия Ташқи ишлар вазирлиги Давлат котиби ўринбосари – ТИВ сиёсий директори лавозимида ишлаган. Эдуардс Стипрайс Ўзбекистонда ЕИ делегацияси иш бошлаган 2011 йилдан буён тайинланган учинчи дипломат ҳисобланади.

Стипрайс ушбу лавозимни болгариялик  Юрий Штеркдан қабул қилиб олди. 

"Латвия ташқи ишлар вазирлигидаги фаолиятим давомида мен бир неча бор Тошкентга келганман. Ўшанда мен сизларнинг гўзал, меҳмондўст мамлакатингизга яна қайтишни истагандим. Орзуим амалга ошганидан жуда хурсандман ва менда бугун ЕИ ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари ривожланишига ўзимнинг ҳиссамни қўшиш имконияти мавжуд. Умид қиламанки, ўзбекистонлик ҳамкорларимиз билан самарали иш олиб борамиз. Шунингдек, неъматларга бой заминнинг ажойиб инсонлари билан учрашишни интиқлик билан кутаман”, деган Стипрайс ЕИ делегациясининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасидаги видео мурожаатида.

Эдуардс Стипрайс ўз фаолиятини Латвия ташқи ишлар вазирлигида 1993 йилда бошлаган. У Латвиянинг Буюк Британиядаги элчиси, ташқи ишлар вазирлигининг икки томонлама алоқалар дирекцияси раҳбари бўлган, президент девонхонаси раҳбари, Латвиянинг ЕИдаги доимий ваколатхонаси элчиси ҳамда Латвиянинг ЕИга аъзо бўлишидаги музокараларда Латвия делегацияси котибиятига раҳбарлик қилган.

2013 йилдан Стипрайс Латвия Ташқи ишлар вазирлиги Давлат котиби ўринбосари – ТИВ сиёсий директори лавозимида иш бошлаган. 2016 йилнинг июлида ЕИ ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати масалалари Олий вакили Федерика Могерини Эдуардс Стипрайсни ЕИнинг Ўзбекистондаги делегациясига раҳбар этиб тайинланганини эълон қилган.

Эдуардс Стипрайс Латвия, Украина, Норвегия ва Франция давлат мукофотлари соҳиби ҳисобланади. Латвия университети иқтисодиёт факультетини тамомлаган. Франция Миллий бошқарув мактаби ва Швеция халқаро алоқалар институтида ўқиган. Оилали, бир нафар фарзанди бор. Латиш, инглиз, француз ва рус тилларини билади.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24973 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54854 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65315 Жамият
Янги iPhone нефть ва қайин қобиғидан ясалган корпусга эга бўлади
Саудия Арабистони ва Хитой 20 млрд долларлик инвестиция жамғармасини ташкил этади
Хитой шимолида жуда йирик газ кони топилди
15:34 199 Жаҳон
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 506 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 352 Жаҳон
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида 150 млн долларлик 42та ҳужжат имзоланди
АҚШ ҳукумати Amazon’нинг 13,7 млрд долларлик харидини маъқуллади
Кўпроқ янгиликлар