Хитойнинг Tencent телекоммуникация компанияси мутахассислари Tesla Model S электромобилининг электрон тизимини компьютер ёрдамида масофадан туриб бузишди, деб хабар қилмоқда The Verge.

Хакерлар, CAN-шинада (электрокардаги кўпгина вазифаларга жавоб берувчи тизим) нуқсон топишган. Унга Wi-Fi тармоғидаги зарарли уланиш нуқтаси орқали кириш мумкин. 

Хакерлар тизимни бузишгач, электрокарни, унинг томини очишган, қайрилиш чироқларини ёқишган, ҳайдовчи ўриндиғининг ҳолатини ўзгартиришган. Бундан ташқари, юкхонани очиб, орқани кўриш ойнасини йиғишган. Фавқулодда тўхташни ҳам амалга оширишган. 

Шундан сўнг, хитойлик дастурчилар бу ҳақда Tesla компаниясини огоҳ этган. Видеони оммага ошкор қилишдан аввал, компания нуқсонни бартараф этишга улгурган. 

«Ушбу ҳисоботни олгач, 10 кундан сўнг, Tesla v7.1, 2.36.31 дастурий янгилашни эълон қилди. Унда, юқоридаги барча нуқсонлар бартараф этилган эди», — дейилади компания хабарида.