Хитойлик тадбиркор итига саккизта iPhone 7 совға қилди

Жамият 20 Сентябрь 2016 7113

"Хитой кўчмас мулк қироли" Ван Цзяньлиннинг 28 ёшли ўғли Ван Сиконг ўзининг ити - Коко учун саккизта iPhone 7 смартфонини харид қилди. Бу ҳақида Daily Mail маҳаллий ОАВга асосланиб, хабар берди

Weibo ижтимоий тармоғида Коконинг шахсий аккаунти мавжуд бўлиб, уни 1,9 миллион фойдаланувчи кузатади. iPhone 7 сотувларининг илк кунида унинг саҳифасида смартфон қутиларининг сурати пайдо бўлган. 

Бир йил аввал Ван Сиконг ити учун Apple'нинг ҳар бири 12 минг доллар қийматга эга икки тилла соатини харид қилганди. 

"Менинг икки янги соатим бор! Аслида менга тўртта соат керак, чунки тўртта оёғим бор. Бироқ бундай бўлса, ҳаддан ошган бўлардим, шу боис иккита билан чекланишга қарор қилдим, бу мен учун айни муддао. Сенда ҳам шундай соат борми?"
Weibo'даги сурат остида қолдирилган ёзувдан

Ўша ойдаёқ Ван Сиконг итига Fendi'дан пушти рангли сумка ҳадя қилди. 

Ван Сиконг омадли ишбилармон ҳамда Хитойнинг 30 ёшгача бўлган энг бадавлат тадбиркорларидан биридир. У Сингапур ва Лондонда таҳсил олган. Ван Сиконг отаси - 24,2 миллиард доллар давлати билан Forbes бўйича Хитойнинг энг бадавлат кишиси Ван Цзяньлиннинг ягона меросхўри ҳисобланади. 

У севимли итига бағишлаб Coco Wang интернет-дўконига асос солган, бу ерда жониворлар учун махсус ўйинчоқлар ва аксессуарлар сотилади. 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 7271 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 19286 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 44811 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46488 Lifestyle
Франциядаги супермаркетлар сотилмаган товарларни муҳтожларга тарқатишга мажбур
11:40 83 Жаҳон
Балиқни саноат йўли билан овлаш учун қандай участка олиш мумкин?
11:20 723 Жамият
Россия Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан ҳарбий машғулотлар ўтказади
10:45 2462 Жаҳон
Видео: АҚШда асосчи оталар монументини йўқ қилишни исташмоқда
10:40 3254 Жаҳон
Андижон вилоятида йирик миқдорда ўғирлик қилган аёл ушланди
10:33 4173 Жамият
Неймар: «Барселона»да шундай раҳбарият бор экани жуда қайғули
10:31 5326 Спорт
Кўпроқ янгиликлар