Ҳиндистонда мактаб автобуси каналга тушиб кетди

Жаҳон 20 Сентябрь 2016 2711

Ҳиндистоннинг Панжоб штатида мактаб автобуси каналга тушиб кетди. Оқибатда 6 ўқувчи ҳалок бўлди, 17 нафари жароҳат олди. Бу ҳақда 20 сентябрда The Indian Express хабар берди.   

Йўл-транспорт ҳодисаси Амритсар шаҳри яқинида юз берган. Нашр маълумотларига кўра, автобус тор кўприкдан ўтаётганда тўхтаб қолиб, сўнгра кескин ҳаракатланганда кўприкдан тушиб кетган.  

РИА “Новости” ахборот агентлиги маълумотларига кўра, автобусда 7 ёшдан 14 ёшгача болалар бўлган. Маълум қилинишича, ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетган.  

25 июлда Ҳиндистон шимолида поезд мактаб автобусини уриб юборган. Автобусда 20 киши бўлган, 8 бола ҳалок бўлган. Полицияда маълум қилинишича, переезд назоратчиси автобус ҳайдовчисини яқинлашиб келаётган поезддан огоҳлантирмоқчи бўлган, бироқ у қулоқчинда бўлгани учун ҳеч нарса эшитмаган. 

 

Кўпроқ янгиликлар