Испаниянинг Наварра вилояти ҳудудида ўтказилаётган матадорлар фестивали вақтида икки буқа бир-бири билан тўқнашиши оқибатида нобуд бўлди. Бу ҳақда Mirror хабар тарқатган.

Ушбу ҳолат тасвирланган видео YouTube порталига жойлаштирилган.

Бу ҳодиса Авила вилоятидан олиб келинган буқалар аренага чиқарилганида юз берган.

Эслатиб ўтамиз, 11 сентябрь куни Мадридда буқалар жангига қарши намойишлар бўлиб ўтганди. Минглаб одамлар пойтахт шаҳар кўчаларига чиқиб, анъанавий буқа жангини, шу жумладан, корридани тўхтатишни талаб қилганди.

Шу йилнинг июнида Кастилия-Леон минтақаси ҳукумати шаҳар фестивалларида буқаларни ўлдиришни тақиқлади. Шунга қарамай, ҳар йили Испания бўйлаб бу каби 2 мингга яқин тадбирлар ўтказилади.