Конгодаги норозиликлар вақтида 17 киши ҳалок бўлди

Жаҳон 20 Сентябрь 2016 3148

Конго Демократик Республикаси пойтахти Киншасада президентга қарши норозилик билдираётганлар ва полиция ўртасидаги тўқнашувлар оқибатида 17 киши ўлдирилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Қурбонлардан уч нафари полиция ходими бўлган. Таъкидланишича, ҳалок бўлган полициячилардан бирининг жасади воқеа жойида ёқиб юборилган.

Мамлакат мухолифатининг бир неча минглаб тарафдорлари пойтахт кўчаларига мамлакат президенти Жозеф Кабилага норозилик билдириш учун чиққан.

Намойишчилар йўлларни тўсиб, шиналар ёққанлар ва президентнинг истеъфога кетишини талаб қилганлар.

 

Кўпроқ янгиликлар