Мева ва сабзавот экспортёрларига валюта тушуми миқдори камайтирилди

Иқтисодиёт 20 Сентябрь 2016 14871
Фото: УзА

Янги мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини экспорт қилувчи Ўзбекистон корхона ва ташкилотлари учун валюта тушумини мажбурий тартибда сотиш миқдори икки баробарга камайтирилди. Президент в. б. Шавкат Мирзиёев шу ҳақдаги қарорни имзолади, дея хабар қилмоқда Газета.уз сайти 

Ҳужжатга мувофиқ, 20 сентябрдан бошлаб ташкилий-ҳуқуқий шакли ва идоравий мансублигидан қатъи назар, экспорт қилувчи корхона ва ташкилотлар, шу жумладан, микрофирмалар, кичик корхоналар, фермер ва деҳқон хўжаликлари янги мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини экспорт қилишдан тушадиган валюта тушумининг 25 фоизини белгиланган тартибда мажбурий сотишни амалга оширади. Бунгача эса мазкур кўрсаткич 50 фоизни ташкил этар эди.

Қарорда янги, қуритилган ва қайта ишланган мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини экспортга етказиб бериш юклаб жўнатиладиган маҳсулот қийматининг камида 30 фоизини олдиндан тўлаш шартларида амалга оширилиши ҳам кўзда тутилган. Қолган қисми учун тасдиқланган банк аккредитиви очилади ёхуд биринчи классли хорижий банк кафолати расмийлаштирилади.

«Ўзагроэкспорт» ихтисослаштирилган ташқи савдо компаниясига янги, қуритилган ва қайта ишланган мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини ишончли ва узоқ муддатли шериклар бўлган етакчи хорижий ташкилотлар, импорт қилувчилар (Вазирлар Маҳкамаси карорлари билан тасдиқланадиган рўйхат бўйича) манзилига чиқариш ва сотиш ҳуқуқи берилди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22982 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24868 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12816 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 54108 Жамият
КХДР: Корея ярим оролида уруш чиқиши АҚШ ҳаракатларига боғлиқ
20:00 30 Жаҳон
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:40 1425 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 1462 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 1331 Жамият
Кўпроқ янгиликлар