ОАВ: Galaxy Note 7 телефонларининг портлашига Apple билан боғлиқ рақобат сабаб

Технология 20 Сентябрь 2016 5825

Samsung компанияси янги Galaxy Note 7 смартфонларининг портлашини - шошилиш ва ходимларининг ўта чарчагани натижаси ҳамда компаниянинг ўз қурилмасини Apple компанияси тақдимотидан аввалроқ тақдим этиш ва сотилган телефонлар бўйича ортда қолдириш истаги билан изоҳлаш мумкин. Бу ҳақда, Bloomberg агентлиги ишлаб чиқариш жараёни билан яхши таниш бўлган манбаларига асосланган ҳолда ёзмоқда. 

Агентликка кўра, iPhone 7 телефонларида кескин ўзгаришларга қўл урилмагани ва смартфонлар бозорида инқилоб ясамаслиги тўғрисидаги хабарларга асосланган Samsung раҳбарияти Note 7 телефонларини савдога чиқаришни тезлатиш билан 2016 йилда Apple компаниясини ортда қолдириш мумкин, деб ҳисоблаган. Шу туфайли компания смартфон таснифини тасдиқлаб, тақдимот маросимини 3 август кунига белгилаган.

Samsung компаниясига бутловчи қисмлар етказиб берувчи фирма вакилининг сўзларига кўра, тақдимот маросими яқинлашгани сайин ишчилар деярли дам олиш кунисиз ишлаган, буюртмачи эса тинимсиз қурилма таснифини ўзгартирган. Шу билан бирга, Samsung ишчиларининг ўзига ҳам босим кучайтирилган. Улар идоранинг ўзида қолишларига тўғри келган. 

Note 7 аккумуляторларининг портлаши ва телефоннинг ёниши билан боғлиқ мурожаатлар келиб туша бошлагач, компания муаммони бартараф этиш устида ҳам узоқ вақт бош қотирган. Нуқсонли смартфонларни қайтариб олиш билан бирга аккумуляторларни алмаштириш масаласи ҳам кўриб чиқилган. Айни вақтда, Samsung 2,5 миллион дона смартфонни қайтариб олган, Жанубий Кореяда савдолар 28 сентябрда қайта бошланади. 
 

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71338 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37159 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21507 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81174 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61894 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 565 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 436 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 513 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 222 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 497 Маданият
Кўпроқ янгиликлар