Туркиянинг Сурия шимолида олиб бораётган "Фрот қалқони" амалиёти давомида яна икки нафар туркиялик ҳарбий ҳалок бўлган. Бу ҳақда Dogan агентлигига асосланган ҳолда CNN Turk телеканали хабар берди.

Ҳарбийларнинг ўлими тафсилотлари келтирилмаган.

11 сентябрь куни Туркия Қуролли кучлари Сурия шимолида ИШИДнинг 20 нафар жангарисини йўқ қилгани ҳақида хабар берганди.