ОАВ: Туркия Гуленга алоқадорликда гумон қилинганларни ушлашга ордер берди

Жаҳон 20 Сентябрь 2016 3212

Туркия прокуратураси мухолифат раҳбари ва диний раҳнамоси Фатҳуллоҳ Гулен ва унинг “Фатҳуллоҳчилар террорчилик ташкилоти”га алоқадорликда гумон қилинаётган 141 кишини ушлашга кўрсатма берди, деб ёзмоқда Cumhuriyet газетаси.

Маълумотларга кўра, уларни қўлга олиш бўйича махсус амалиёт мамлакатнинг 15та туманида 20 сентябрь эрта тонгдан бошланган. Гумондорлар рўйхатидагилар асосан ўқитувчи ва шифокорлардан иборат. 

Туркия Миллий разведка ташкилотининг аниқлашича, Гулен тарафдорлари ByLock мобиль иловаси ёрдамида ўзаро мулоқот олиб боришган. Бу илова Android, Windows Phone ва Blackberry дастурларида ишлашга мўлжалланган.

Маълумки, 2016 йил 16 июлга ўтар кечаси Туркияда ҳарбий давлат тўнтаришига уриниш амалга оширилди. Расмий Анқара уни мухолифат етакчиси, ҳозирда АҚШда истиқомат қилаётган Фатҳуллоҳ Гулен тарафдорлари уюштирганлигини таъкидламоқда. 

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 52206 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 107215 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10279 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20763 Ўзбекистон
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:08 27 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:02 31 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 651 Lifestyle
Porsche 911 эгаси уни бошқа рангга бўятиш учун 100 минг доллар сарфлади
09:55 212 Lifestyle
ОАВ Трампнинг куёви ва Роман Абрамович алоқалари ҳақида хабар топди
09:50 1174 Жаҳон
Конгода ер кўчкиси 200 дан ортиқ кишининг умрига зомин бўлди
09:30 567 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар