Россиялик хонанда Валерий Меладзенинг Сочидаги "Новая волна" фестивалининг ёпилишидаги чиқиши интернетда ҳазил-мутойибага сабаб бўлди. Бунга таниқли хонанданинг қўшиқ ижро этаётганда фонограммага туша олмагани сабаб бўлган. Санъатдаги баҳсли ютуқлар учун бериладиган "Серебряная калоша" (Кумуш калиш) мукофоти ташкилотчилари буни сезиб, ушбу ҳолат тасвирланган видеони фейсбукда чоп этишди.

Фестивалнинг финал концертида саҳнага бир неча россиялик артистлар чиқиб, "Уходит праздник" қўшиғини ижро қила бошлашган. Меладзе Игорь Крутой ва Николай Басковдан кейин ўз қисмини ижро қилиши керак бўлган, бироқ у фонограммага туша олмай, ўз ижросини бироз кечикиб бошлаган. 

Фестиваль 3-9 сентябрь кунлари Сочида бўлиб ўтган.