Уэльс шаҳзодаси Чарльз рафиқаси Камилла билан ноябрда Яқин Шарққа ташриф буюради. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда. 

Чарльз ва Камилла Британия ҳукумати номидан Баҳрайн, Уммон ва БААда расмий ташриф билан бўлади. Ташрифдан мақсад минтақадаги асосий ҳамкор давлатлар билан икки томонлама муносабатларни яхшилашдан иборат.  

Бу жуфтликнинг Яқин Шарққа биринчи ташрифи эмас. Чарльз БААга охирги 10 йил ичида 4 марта ташриф буюрган. Баҳрайнга келинса, Лондоннинг бу давлат билан муносабатлари Яқин Шарқ мамлакатида инсон ҳуқуқларига амал қилиниши борасидаги муаммолар сабабли бир неча маротаба танқидга учраган.