Сурияда гуманитар карвоннинг ўққа тутилиши оқибатида 10дан ортиқ киши қурбон бўлган

Жаҳон 20 Сентябрь 2016 3843

БМТ инсонпарварлик масалалари бўйича бош котиби ўринбосари Стивен О'Брайеннинг баёнот беришича, Суриянинг Ҳалаб шаҳрида ташкилотнинг гуманитар юкларни олиб кетаётган карвони ўққа тутилиши оқибатида «кўплаб инсонлар» ҳалок бўлган, деб хабар қилмоқда РИА «Новости» агентлиги.

«Дастлабки маълумотларга кўра, нафратни уйғотувчи ушбу ҳужум оқибатида кўп кишилар ўлдирилган ёки жароҳатланган, улар орасида Сурия Араб Қизил яримой жамияти кўнгиллилари ҳам бор» — деган О'Брайен. 

Суриядаги инсон ҳуқуқлари обсерватория хабарларига кўра, фожиада 12 киши ҳалок бўлган, уларнинг аксарияти ҳайдовчилар ва ташкилот ходимларидир. 

БМТ вакилларининг айтишларича, 31 та юк машинасидан иборат автокарвон Урам ал-Кубро аҳоли пунктига инсонпарварлик юкларини етказиши керак эди. Бироқ, Ҳалабга кираверишда карвон ҳаводан ўққа тутилган. Оқибатда камида 18та машинага жиддий зарар етказилган. 

Халқаро Қизил Хоч жамияти Twitter саҳифасида ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган. 

Аввалроқ, Давлат департаменти Жон Кирби, Ҳалабда БМТ гуманитар карвони ўққа тутилиши муносабати билан АҚШ Сурия инқирозини ҳал этиш доирасида Россия билан ҳамкорлик масаласини қайта кўриб чиқмоқчи эканини билдирган эди. 

БМТнинг Сурияни Ҳалаб шаҳрига юборилган инсонпарварлик юклари ортилган автокарвони 19 сентябрда ҳужумга учраган эди. Ташкилот хабарига кўра, отишмада 18та автомобилга зарар етказилган. 

Кўпроқ янгиликлар