Швецияда футболчилар болалар ўрнига майдонга кекса мухлислар билан бирга чиқишди

Спорт 20 Сентябрь 2016 2380

Швеция чемпионатининг 22-туридан ўрин олган "АИК" ва "Ефле" клублари ўртасидаги учрашув олдидан футболчиларни майдонга анъанага киргандек болалар эмас, УЕФАнинг собиқ президенти Леннарт Юханссон бошчилигидаги кекса ёшли мухлислар олиб чиқишди.

"АИК" раҳбарияти шу тариқа клубнинг кекса ёшли мухлисларига ҳурмат билдирди, улар орасида 86 ёшли Юханссон ҳам бўлган.

Юханссон УЕФАга 1990 йилдан 2007 йилгача президент бўлган ва бу муддат ушбу лавозимни эгаллаш давомийлиги бўйича рекорд ҳисобланади. Таъкидлаш жоизки, УЕФАнинг ўсмирлар лигаси унвони Леннарт Юханссон шарафига номланган.

Швед, шунингдек, 2005 йилгача "АИК" президенти ҳам бўлган. Клуб бундай таъсирли йўл билан собиқ президентига ҳурматини билдирган. Юханссон клубнинг бошқа кекса мухлислари билан ўзининг севимли жамоасини "Ефле"га қарши майдонга олиб чиқди.

"АИК" ҳам ўз навбатида мухлисларини хафа қилмади ва уларга 1:0 ҳисобидаги ғалабани туҳфа қилди.

Кўпроқ янгиликлар