Туркия бош вазири ўринбосари Нуреттин Жаникли мамлакатда 28 мингга яқин ўқитувчи террорчиликка алоқадорликда гумон қилиниб ишдан бўшатилганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.    

Шунингдек, 9 минг ўқитувчи тергов ўтказилаётган муддатга ўз лавозимидан вақтинчалик четлатилган.  

Аввалроқ Туркия таълими олий кенгаши олий таълим муассасалари профессорлари ва ўқитувчиларига мамлакатдан ташқарига чиқишни тақиқлаб қўйганди.