Туркиянинг Letvision компанияси ҳақиқий трансформерларни яратди. Бу ҳақида "Популярная механика" нашри маълум қилди

Манбага кўра, конструкторлар мустақил равишда шаклини ўзгартирувчи ва BMW режимида фаол ҳаракатланувчи Letrons номли тўлиқ ишлайдиган прототип барпо этишган.

Ҳозирча бундай трансформерларнинг сотуви ва уларнинг баҳосига оид ҳеч қандай маълумот йўқ. Афтидан компания "катта ўйинчоқлар серияси"ни яратмоқчи, уларнинг барчаси BMW автомобиллари базасида бўлиши таъкидланган. Фақат бундай автомобилда юришнинг ҳозирча иложи йўқ.