Twitter микроблоглар хизмати 19 сентябрдан бошлаб хабарларда белгиларнинг ҳисобланиши сиёсатини ўзгартирди. Эндиликда хабарларга суратлар, gif-анимациялар, видео ва сўровномалар қўшилганида, матндаги белгилар сонини чекланмайди.

Шунингдек, иқтибос сифатида келтирилган твитлар ҳам ҳисобга олинмайди. Бу сўровлар ўтказиш функциясига ҳам тааллуқли.

«Шу тариқа фойдаланувчиларда ўзаро мулоқотларда фикрларини ифода этиш имкониятида қулайлик пайдо бўлди», — дейилган Twitter хабарида.

Шу йилнинг майида Twitter пост ёзишда илова қилинган линкларни ҳисобга олмаслиги хабар берилган эди, аммо ушбу қоида қачон амалда қўллана бошланиши номаълум.