Ҳиндистонда U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда.

Бугун "D" гуруҳида Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг иккинчи ўйинини Яман ўсмирларига қарши ўтказди. Учрашув ўзбекистонлик спортчилар устунлигида ўтди ва 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунланди. Ягона гол 69-дақиқада Асадбек Собиржонов томонидан киритилди. Ушбу ўйиндан сўнг Ўзбекистон 6 очко билан гуруҳ пешқадамига айланди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйини бугун, 19:30да КХДР ва Таиланд ўртасида бўлиб ўтади.

Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати, 2-тур

"D" гуруҳи

Яман U-16 – Ўзбекистон U-16 - 0 : 1 

Гол: Асадбек Собиржонов 69'

Огоҳлантиришлар: Ихтиёр Холдоров 55, Остон Урунов 76'