Ўзбекистон Паралимпия терма жамоаси эртага Тошкентга қайтиб келиб, даблдекерларда шаҳар бўйлаб айланади

Спорт 20 Сентябрь 2016 8081

21 сентябрь куни Ўзбекистон Паралимпия терма жамоаси Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳридан Тошкентга қайтиб келади. Паралимпиячиларимиз жой олган самолёт тонгда, соат 06.15да Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнади.

"Gazeta.uz" хабарига кўра, ҳозирда Тошкентда Ўзбекистон Паралимпия терма жамоасини ҳам худди Олимпиадада иштирокчилари сингари катта тантана билан кутиб олиш учун тайёргарлик кўрилмоқда.

Паралимпиячилар учун ҳам давлат байроқлари ранглари, XV Паралимпиада рамзлари ва гуллар тасвирлари туширилган икки қаватли автобуслар ҳозирланган.

Даблдекарларнинг ён томонига "Биз сиз билан фахрланамиз!" ва "Ўзбекистон - келажаги буюк давлат!" шиорлари туширилган.

Делегация аэропортдан Бешёғоч кўчаси орқали Миллий олимпия қўмитаси биносигача юриб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, мусобақада 5та спорт турида 32 нафар спортчи билан иштирок этган Ўзбекистон паралимпиячилари делегацияси якунда 31та медални (8та олтин, 6та кумуш ва 17та бронза қўлга киритиб, 16-ўринни эгаллади.

Паралимпия ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар томонидан 6та жаҳон, 7та Паралимпия ўйинлари, 12та Осиё рекорди ўрнатилди. 

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6740 Ўзбекистон
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 24325 Жаҳон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56618 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37786 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38817 Lifestyle
Асака туманида тергов идорасидан яшириниб юрган шахс қўлга олинди
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 888 Спорт
Кўпроқ янгиликлар