Жим Керри собиқ маъшуқасининг ўлимига алоқадорлигини рад этмоқда

Маданият 20 Сентябрь 2016 8516

Ҳолливудлик таниқли комик актёр Жим Керрининг фикрича, бир йил аввал вафот этган собиқ маъшуқаси Катриона Уайтнинг ўлимида уни айблаш, вазиятдан фойдаланиб қолишдир, деб ёзмоқда People журнали.

Уайтнинг турмуш ўртоғи Марк Бертон Керрига нисбатан даъво аризаси топшириб, уни Уайтни турли хил гиёҳванд дори воситалари билан таъминлаганликда айблаганди. Бертонга кўра, Керри "Перкосет", "Амбиен" ва "Пропранолол" каби дориларни "Артур Кинг" номи остида олган ва сўнгра уларни Уайтга берган. Керри, гарчи Уайтнинг тушкунликка тез берилиши ва жонига қасд қилиш нияти борлигини билган бўлса-да, шундай йўл тутган. 

"Мен ўзимдан ва ёки мен севган аёлдан фойдаланишларига йўл қўя олмайман, бунга сабр ҳам қила олмайман. Кэт билан учрашувимиздан олдинроқ унда муаммолар бўлган. Афсуски, унинг фожиали ўлимини ҳеч ким тўхтатиб қола олмади", — дея актёр сўзларини келтиради нашр. 

Керри ўз шаънига нисбатан даъволарни "даҳшатли шармандалик" деб атаган ва бўлиб ўтган воқеадан "кимдир фойдаланиб қолишга барҳам беришига" умид билдирган. 

Бир йил муқаддам, Калифорния полицияси Катриона Уайтнинг жасадини унинг уйида топишган эди. ОАВ Катриона ўлимидан бир неча соат аввал Керри билан муносабатларига чек қўйган. Бу вақтда Уайт аслида Марк Бертон билан қонуний никоҳда бўлган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 33056 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18534 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 71418 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59077 Жамият
ЕЧЛ-2017/18 қуръасида саватчалар таркиби қандай бўлади?
15:04 52 Спорт
24 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Футбол федерацияси ўзбек футбол мухлисларини «жазо»лади
14:50 2327 Спорт
Google ва Walmart ҳамкорлик ҳақида эълон қилишди
Афғонистон жанубида портлаш юз берди
14:40 361 Жаҳон
Жосусликда айбланиб қамалган Эркин Мусаев озодликка чиқарилди
Кўпроқ янгиликлар