АҚШ президенти Барак Обаманинг баёнот беришича, Қўшма Штатлар келаси йилда бутун дунёдан 110 мингдан ортиқ қочқинни қабул қилади, бу ўтган йилги рақамдан 60 фоизга кўпдир, деб ёзмоқда Time.

Бундан ташқари, БМТ Бош Ассамблеясининг Нью Йоркда бўлиб ўтаётган 71-сессиясида чиқиш қилган Обаманинг қўшимча қилишича, қочқинлар масаласи жаҳон ҳамжамияти учун «инсонийлик синови»дир. 

АҚШ раҳбари шунингдек, бошқа мамлакатлар раҳбарларини муҳожирлик инқирози билан янада самаралироқ курашишга чақириб, «Сурия ва Шимолий Африкадаги можаролар сабаб ўз уйларини тарк этганларнинг ҳолини тушуниш»га ундади.

Аввалроқ, The Wall Street Journal газетаси америкалик молиячи Жорж Сорос қочқинлар эҳтиёжлари учун 500 млн доллар ажратишини ёзган эди.