Apple компанияси 20 сентябрь, сешанба куни Mac компьютерлари учун операцион тизимнинг янги - macOS Sierra версиясини ишлаб чиқди. Бу ҳақида корпорация хабарида маълум қилинган.  

Бундан аввал фойдаланувчилар фақатгина бета-версияни қўллаш имконига эга бўлишган.  

Sierra файлларни топиш, дастурларни йўлга қўйиш, интернетда қидирувларни амалга ошириш, мусиқани ёқиш ва бошқаларга имкон берувчи Siri овозли ёрдамчисининг қўллаб-қувватлашига эга бўлди. 

Шунингдек компания янги macOS'га ягона алмашинув буферини қўшди, унинг ёрдамида Apple'нинг бир қурилмасидаги маълумотларнинг нусхасини олиб, бошқасига қўйиш мумкин бўлади. 

"Фото" иловасида "Хотиралар" функцияси пайдо бўлди, ёрлиқлар эса барча Mac иловаларига бириктирилган.

Янги операцион тизим 2009 йилда намойиш қилинган барча Mac моделлари учун бепул тақдим этилган.