Артур Таймазов Россия Давлат думаси депутатига айланди

Жаҳон 21 Сентябрь 2016 33603

Эркин кураш бўйича Ўзбекистон делегацияси сафида 4та Олимпиадада иштирок этиб, шуларнинг 3тасида олтин медалга эга чиққан Артур Таймазов Россия Давлат Думаси учун ўтказилган сайловларда Шимолий Осетия округида «Единая Россия» вакили сифатида сайланди.

"Вилоят сайлов комиссияси мажлисида Артур Таймазовга Россия Давлат Думасининг еттинчи чақириғи мажлисига депутати гувоҳномаси топширилди", дейилган Таймазовнинг расмий сайтида.

Шимолий Осетияда Давлат думасидаги 1 мандат учун 7 номзод курашган. 19 сентябрь куни Артур Таймазов учун 281 186 овоз берилгани маълум бўлди. Иккинчи ўринни «Справедливая Россия» партияси вакили Гарий Кучиев (19 623 овоз), учинчи ўринни эса «Коммунисты России» партияси вакили Нугзар Мусульбес эгаллаган (7122 овоз). 

Артур Таймазов 2000 йилги Сидней Олимпиадасида кумуш медални қўлга киритган бўлса, 2004, 2008 ва 2012 йилги Олимпиадаларда олтин медаль эгасига айланган.

Спортчи Осиё ўйинларининг уч карра ғолиби ҳам ҳисобланади. 2002, 2006 ва 2010 йилги турнирда унга тенг келадиган спортчи топилмаган. Жаҳон Чемпионатларида Таймазовга икки марта олтин, икки марта кумуш ва 1 марта бронза медали насиб қилган.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30010 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42337 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158753 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45007 Lifestyle
Ла-лига. «Барселона» ғалаба билан бошлади
01:32 8 Спорт
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 710 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 388 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 1787 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 155 Спорт
Кўпроқ янгиликлар