Бангладешдаги дарёлардан бирида қайиқ ағдарилиб кетиши оқибатида камида 8 киши ҳалок бўлди, яна 18 киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар тарқатган.

Ҳодиса Барисал округидаги Сандҳя дарёсида рўй берган.

Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқ йўловчилар унга чиқаётганида ағдарилган. Бу вақтда қайиқда 60 нафарга яқин киши бўлган.

Воқеа жойига қутқарувчилар етиб келишган, улар сувдан 8 кишининг жасадини чиқариб олишган.