Bentley энг тезкор дизелли йўлтанламасини тақдим этди

Технология 21 Сентябрь 2016 4539

Bentley компанияси Bentayga моделининг дизелли намунасини намойиш қилди. Британияликларнинг таъкидларича, янги модель шундай двигателга эга энг тезкор йўлтанламасга айланган. 

Дизелли Bentley Bentayga 4 литрли, уч карра кучайтирилувчи V8 моторига эга. Бу куч агрегати илк бор «кучайтирилган» Audi SQ7 йўлтанламасига жойланган эди.

Компанияда қайд этишларича, двигатель одатдаги Bentayga машинасига ўрнатилувчи  608 от кучига эга W12 бензинли моторидан атиги 3 кг оғирроқ бўлган.

Дизелли двигатель иккита турбина ва қуйи айланиш диапазонида кучсизликнинг ўрнини тўлдириши керак бўлган электрли кучайтиргичга эга. 

Компрессор 7 кВт/соатлик, 48 вольтлик тизимдан қувватланувчи электр мотор билан ишга туширилади. 

Audi SQ7 каби унинг мотори ҳам дақиқасига 900марта айланганида 435 от кучига эга бўлади. 

Янги Bentayga илк «юзлик»ка 4,8 сонияда чиқа олади. Бу Audi SQ7 кўрсаткичидан 0,1 сонияга тезроқдир. Унинг энг юқори тезлиги соатига 270 кмни ташкил этади. Audi SQ7 моделига соатига 250 кмдан сўнг, тезлик чекловчи ўрнатилган. Таққослаш учун, бензинли Bentley Bentayga жойидан 100 км тезликка чиққунича 4,1 сонияни сарфлайди. Унинг юқори тезлиги соатига 301 кмга тенг. 

Дизелли Bentley Bentayga Европада 2017 йил январда сотила бошланади. Кейинроқ, Австралия, Янги Зеландия, ЖАР ва Россия бозорларида пайдо бўлади.


 

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 97709 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 47148 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52070 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9483 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20261 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 970 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 372 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 1504 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 2137 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 933 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар