Камбағал оилалар маҳсулотлар учун қанча исташса, шунча тўлаши мумкин.  Британиянинг Лидс шаҳрида чиқиндига чиқариладиган маҳсулотлар сотилувчи биринчи супермаркет ишга тушди. Бу ҳақда Independent хабар берган.

Дўконнинг токчаларида супермаркетлар ёки компаниялар ташлаб юборган маҳсулотлар туради. 

Дўкон-омборхона биринчи навбатда камбағал оилалар учун мўлжалланган бўлиб, шу сабабли одамлар ўзлари истаган нархда маҳсулот сотиб олиши мумкин. 

Дўконни Real Junk Food Project ташкилоти фаоллари очишган. Келгусида улар бу каби супермаркетларни бутун Буюк Британия бўйлаб очишни мақсад қилишган.