Буюк Британияда маҳаллий сайёҳ у буюртма бериб қўйган жойни у билан бирга кетувчи бошқа бир семиз йўловчилар эгаллагани сабабли поездга қўйилмади. Бу ҳақда The Daily Mirror нашри хабар бермоқда. 

Энтони Поппел исмли сайёҳ Сноудон тоғ темир йўли орқали Уэльсга бориш учун поездга чипта сотиб олди. Сайёҳ у ердаги Сноудон тоғига бормоқчи бўлган.

Бироқ 69 ёшли Поппел вокзалга келганда, йўлбошловчи унга вагонда жой йўқлигини айтган. Аниқланишича, Поппелга 4 кишидан иборат оила ҳамроҳлик қилиб, улар ўзларининг катта ўлчамлари сабабли нафақат ўзларига ажратилган 4 та ўриндиқни, балки Поппелга тегишли 5-ўриндиқни ҳам эгаллаб олишган. Унинг ҳамроҳлари унга жой бўшатишдан бош тортишган.

Сноудон темир йўли вакили йўлбошловчилар бу вазиятда қўлларидан келган ишни қилганларини, бироқ бу натижа бермаганини айтган. Темир йўл вакили Поппелдан унга етказилган ноқулайликлар учун узр сўраган. Компанияда уларнинг вагонлари 10 кишига мўлжаллангани, бироқ семиз йўловчилар сабабли бундай вазиятлар ҳар йили бўлиб туришини айтишган.

Поппел унинг хордиғи "расво" бўлганини айтган. Унинг айтишича, у Уэльсга биринчи бор келиши бўлган ва тоғни жуда кўришни истаган.

Сноудон тоғи Уэльснинг энг баланд тоғи ҳисобланади. Унинг учи денгиз сатҳидан 1085 метр баландликда жойлашган. Сноудон темир йўли Уэльснинг шимолидаги Лланберис қишлоғини тоғ учи билан бирлаштиради.