Британиялик сотувчи аёл ўғри қаршисида ўзини йўқотиб қўймади

Жамият 21 Сентябрь 2016 7487

Буюк Британиянинг Кингстон-апон-Халл шаҳридаги дўконда сотувчилик қиладиган аёл ўзининг хотиржамлиги билан пулни ўмаришга кирган ўғрининг ҳушини бошидан учирди, деб хабар қилмоқда The Telegraph нашри.

Карамжит Санганинг ҳикоя қилишича, у чой ичиб ўтирганида, дўконга 20смлар келадиган пичоқ билан қуролланган эркак киши бостириб кирган. 

«У менга барча пулларни беришни буюрди. Бироқ, мен хотиржам эдим. Мен чой ичаяпман, деб жавоб бердим», — деган жасур сотувчи.

Шундан сўнг, жиноятчи яна бир бор нақд пулларни беришни талаб қилиб ўшқирган. Аёл бунга жавобан «яхши» дея, пичоқни олиб ўғрининг юзига силкита бошлаган. 

«Мен унга ёмонлик қилмоқчи эмасдим. Бироқ, шунинг ўзи ўғрини қўрқитишга кифоя қилди, унинг қўллари қалтираб, қочиб кетди», — деган Санга.

Полиция тез орада гумондорни қўлга олишга муваффақ бўлган. Шаҳар суди маҳаллий фуқаро Стюарт Глисонни ўғирликка уриниш, совуқ қурол олиб юриш ва сохта купюраларни сақлашликда айбдор деб топиб, 5 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этди. 

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47796 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7810 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18919 Ўзбекистон
Тошкентда Осиё-Океания кураш конфедерациясининг 1-конгресси бўлиб ўтади
19:45 12 Спорт
Фавқулодда вазиятлар ҳақида хабар бериш тизими модернизация қилинади
Шавкат Мирзиёев: Ўқувчилар бир хил форма кийиши керак
19:35 241 Жамият
180 млн сўмлик адёлларни божхона назоратидан яширишга уринган шахслар фош этилди
19:30 212 Жамият
Alibaba’нинг соф даромади икки маротабага ошди
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:15 1078 Жаҳон
Лицей ўқитувчилари тест ва суҳбатдан сўнг ишга қабул қилинади
Кўпроқ янгиликлар