Буюк Британия ўз ялпи ички маҳсулотининг 2 фоизини НАТОга ажратишни давом эттиради. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Тереза Мэй БМТ Бош ассамблеясидаги нутқида айтиб ўтди.

Мэйнинг айтишича, Буюк Британия Европа Иттифоқидан чиқишига қарамасдан, ўз халқаро мажбуриятларига содиқ қолади.

"Биз ўз мажбуриятларимизни бажаришни давом эттирамиз ва ялпи ички маҳсулотимизнинг 2 фоизини мудофаа эҳтиёжлари учун ажратамиз", деб айтди Мэй.