Хитой Халқ банки мамлакатнинг молиявий тизимига РЕПО акс операцияси орқали 200 миллиард юань (тахминан 30 миллиард доллар) киритди. Бу ҳақида РИА "Новости" маълум қилди. 

Манбага кўра, банк 7 кун мухлат ва 2,25 фоизли даромад билан 120 миллиард юань қийматга эга операцияларни амалга оширган. 

Бундан ташқари, Хитой Халқ банки мамлакатнинг молиявий тизимига РЕПО акс операцияси орқали 28 кун мухлат ва 2,55 фоизли даромад билан  80 миллиард юань тақдим этди.