Баъзида севимли инсонингизни қимматбаҳо совғалар билан шод қилишни истайсиз, ҳамён эса — бўм-бўш. Яқинда хитойлик талабалардан бири мана шундай қийин вазиятга тушиб қолди. Унинг севган қизи қимматбаҳо тошли узук совға қилишини сўради. Ижодкор йигит шу вақт ўйланиб ҳам ўтирмай узукни пиво шишасидан ясай бошлади.

Унинг ҳаракати ва ижодкорлигига сиз ҳам баҳо беринг. Йигит бу муаммони тез ва осон ҳал этди ҳамда барчага дабдабали совғалар учун ортиқча пул сарфлаш шарт эмаслигини исботлади.

 Шишага ишлов бергандан сўнг, у йигитга анча қимматга тушувчи чиройли тошлардан фарқ қилмай қолди. Ижодкорлик ва топқирликнинг маҳсули мана шунда.

Фақатгина совға қутисига солинса бўлди — совға тайёр. Ҳаттоки, дўкондаги қиммат узукдан ҳам нафисроқ кўринишда.