ICTFORUM-2016 тадбирида сизни нималар кутмоқда?

Ўзбекистон 21 Сентябрь 2016 2684

20-21 сентябрь кунлари Халқаро Бизнес Марказида ICTFORUM-2016 бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлар мисолида АКТнинг ҳаётга татбиқ этишга оид мавзулар ва тақдимотлар, муваффақиятли лойиҳа намуналари ёритилади.

АКТ Форуми илк бора ўтган йили ўтказилганди. Буйилги тадбирда маърузачилар сифатида етакчи IT-компаниялар вакиллари, соҳа экспертлари таклиф этилган. Тадбирга 800дан ортиқ киши ташриф буюриши кутилмоқда. 70дан ортиқ маърузачилар эса бир неча муҳим йўналишларга бўлинган ҳолда чиқишлар қилишади. Форумнинг кенг қамровли дастури катнашчиларга e-Government Uzbekistan, Рақамли иқтисодиёт, Интернет-форум йўналишлари, шунингдек «Ахборот хавфсизлиги» ва «Стартап анжумани» каби секция мажлисларидаги маърузаларни тинглаш имконини беради.

E-Government Uzbekistan бўлимининг мавзулари АКТ асосида давлат органлари ва кенг жамоатчилик ўртасида барқарор мулоқот ўрнатиш ва уни ривожлантиришга йўналтирилган стратегик вазифалар муҳокамасига бағишланади. Хусусан, форумнинг Рақамли иқтисодиёт бўлимидан ўрин олган маърузалар қаторидан «Олмалиқ ТМК АЖда АКТни татбиқ этиш жараёни», «Булут технологияларнинг иқтисодиётга таъсири», «Ўзбекистон ташқи савдо-сотиқ қатнашчилари учун «ягона дарча» ахборот тизими имкониятлари», «Ўзбекистон темир йўллари» АЖда АКТни ривожлантириш», «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК йўловчилари учун онлайн хизматларни татбиқ этиш ва ривожлантириш» кабилар ўрин олган.

Интернет-форум қатнашчилари «Масофавий таълим: бугунги ҳолат ва ривожланиш истиқболлари», «Контент сифати – электрон ОАВнинг фаолияти ҳусусидаги мулоҳазалар», «Интернет-реклама муаммолари», «Электрон тўловлар тизимининг ривожланиши», «Халқаро интернет-тижорат» каби мавзуларга алоҳида тўхталиб ўтишади.

22 сентябрь куни бўлиб ўтадиган Ахборот хавфсизлиги секциясида ахборот тизимлари, ресурслари ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилишни таъминлаш, шунингдек ахборот хавфсизлиги аудити, хатарларни бошқариш, истиқболли ечимлар ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш технологиялариги оид мавзулар кўриб чиқилади. Анжуман давомида Ўзбекистонда дастурий таъминот (ДТ) саноатини ривожлантириш, давлат сектори, бизнес ва таълим соҳаларида ДТдан муваффақиятли фойдаланиш намуналари ҳақида сўз юритилади.

Startup анжуманида янги стартаплар тақдимоти, соҳа экспертларининг маҳорат дарслари бўлиб ўтади. Экспертлар ўзбекистонлик мутахассисларнинг Super Dispatch ва Tesla эко-стартапларида ўтаган амалиётлари ҳақида сўзлаб беришади. Тадбирда, шунингдек, Ўзбекистонда Smart Home бозорини ривожлантиришдаги ҳамкорликнинг янги кўринишлари ҳақида ҳам фикр алмашинилади. 

ICTWEEK Uzbekistan 2016 Ҳафталиги доирасидаги тадбирлар билан www.ictweek.uz расмий сайти орқали танишиб боришингиз мумкин.

ICTWEEK Uzbekistan-2016 Ҳафталиги Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг расмий кўмагида ўтказилади. 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20624 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49600 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3081 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 1714 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 3495 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2052 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3145 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3290 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 4792 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4390 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар