Ироқ парламенти республиканинг молия вазири Хошияр Зибарийга нисбатан ишончсизлик вотумини эълон қилди, деб маълум қилган депутатлардан бири Sputnik агентлигига. 

Август ойида мамлакат парламенти шу усул билан Ироқ мудофаа вазири Холид ал-Обидийни вазифасидан четлатган эди. Ҳукумат органларидаги коррупция билан боғлиқ салбий вазият Бағдод ва бошқа шаҳарларда йирик норозилик намойишларига олиб келди.
 
"Парламент молия вазири Хошияр Зибарийга билдирилган ишончни қайтариб олишга қарор қилди", — деган "Қонун давлати" блоки депутати Рахаб ал-Убуда.
 
Курд миллатига мансуб сиёсатчи 2014 йилдан бери ушбу вазифани бажариб келаётган эди.