Европа чемпионатида машҳурликка эришган Исландия терма жамоаси FIFA 17 симуляторида бўлмайди. Бу ҳақда Исландия футбол федерация раҳбари Гейр Торстенссон маълум қилган.

«Компания бизга жуда кам, бор-йўғи 10 минг евро таклиф қилди. Биз жавоб хати йўллаб, талабларимизни билдирдик, аммо бу бесамар бўлди.

Бу бизнес. Улар бизни қадрлашлари керак эди. Кейинги вақтларда Исландия футболи бутун дунёнинг эътиборини ўзига қаратганди», – деган Торстенссон.

Эслатиб ўтамиз, Исландия терма жамоаси Евро—2016 мусобақасида гуруҳ босқичида Австрия, Венгрия ва Португалия жамоалари билан тенгма-тенг ўйнаган, нимчорак финалда Англиядан устун келиб, чорак финалга қадар етиб борганди.

Манба: Tribuna.uz