Исроилнинг Туркия пойтахти Анқара шаҳридаги элчихонасига ҳужум уюштирилди. Туркия телеканаллари маълумотига кўра, қуролланган ҳолда элчихона биносига кирмоқчи бўлганлардан бири отиб ўлдирилган, иккинчиси жароҳатланган ҳолда қўлга олинган.

Исроил элчихонаси вакиллари бўлиб ўтган отишма оқибатида дипломатик миссия вакиллари жабрланмаганини билдиришган.

The Jerusalem Post нашри Исроил ТИВга асосланган ҳолда хабар қилишича, қўриқчилар пичоқ билан қуролланган ҳолда элчихонага киришга уринган шахсни отиб ташлашга мажбур бўлишган.