Қозоғистон ва Украина, Қозоғистонда украин АЭСлари учун иссиқлик чиқарувчи рудаларни йиғишни йўлга қўймоқчи. Бу ҳақда, "Казатомпром" миллий атом компанияси раҳбари Аскар Жумагалиевнинг Украина кўмир саноати ва энергетика вазири Игорь Насалик билан бўлиб ўтган учрашувдан сўнг маълум қилинди. 

Жумагалиевнинг сўзларига кўра, "ушбу соҳадаги ҳамкорлик, ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш бўйича стратегик вазифалар нуқтаи-назаридан баҳолаганда, "Казатомпром" учун истиқболли ҳисобланади". Ўз навбатида, Насаликнинг қайд этишича, Украина олдида ядро ёқилғиси ва унинг таркибий қисмлари импортини диверсификация қилиш масаласи турибди. "Шу боисдан Қозоғистон бойитилган уран маҳсулотларини етказиб бериш борасида ишончли ҳамкор бўлиши мумкин".

Музокаралар натижасида, "мазкур масалани қўшма ишчи гуруҳ доирасида батафсил кўриб чиқишга келишилган".

Бундан ташқари, "Казатомпром"да маълум қилишларича, учрашувда "уран қазиб олиш ва ионалмашувчи қатрон етказиб бериш соҳаларида ҳамкорлик қилиш масалалари ҳам муҳокама этилган".