Пан Ги Мун мамлакатларни 1,2 млн қочқинни қабул қилишга чақирди

Жамият 21 Сентябрь 2016 1886

БМТ Бош котиби Пан Ги Мун сешанба куни мамлакатларни аҳволи аянчлилигича қолаётган 1,2 млн қочқинни қабул қилишга чақирди. Қочқинлар масаласи бўйича ўтказилган Саммитда чиқиш қилган АҚШ президенти Барак Обама ўтган йил давомида фақат 100 минг нафар қочқингина янги уйга эга бўлганини таъкидлаб ўтди.

"1,2 млн.га яқин қочқин турар-жойга эҳтиёж сезмоқда. Шунга қарамай, ўтган йилда 100 минг нафар қочқингина яшаш учун уйга эга бўлган", - деди у. Унинг сўзларига кўра, “кўплаб давлатлар қочқинлар масаласи бўйича дастурлар ишлаб чиқишлари лозим”.

БМТ маълумотига кўра, бугунги кунда ер юзида 21 млн қочқин мавжуд. Уларнинг 90 фоизи Иордания, Эрон, Кения, Ливан, Покистон, Туркия, Уганда ва Эфиопия сингари давлатларда тарқалиб кетишган.

Кўпроқ янгиликлар