Рим шаҳри мэри Виржиния Раджи Италия пойтахти 2024 йилги Олимпиадага мезбонлик қилишини қўллаб-қувватламайди.

У шаҳар ҳозирги ҳолатида, катта қарзларга ботган ҳолатида бундай кенг кўламдаги тадбирларни ўтказиб бера олмаслигини маълум қилган.

2024 йилги Ёзги Олимпиада мезбони 2017 йилнинг 13 сентябрида Перу пойтахти Лима шаҳридаги йиғилиш вақтида эълон қилинади. Мезбонлик учун курашда Лос-Анжелес, Будапешт ва Париж шаҳарлари қолмоқда.