Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми пасайди

Иқтисодиёт 21 Сентябрь 2016 26160
Фото: mpanikar.ru

2016 йилнинг биринчи ярмида Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми камайган. Россия Марказий банки маълумотларида келтирилишича, шу йилнинг январь ойидан июль ойига қадар Ўзбекистонга 952 млн доллар жўнатилган. Таққослаш учун ўтган йилда бу кўрсаткич - 1,149 млрд долларни ташкил этганди.

Маълум бўлишича, Россиядан Марказий Осиё давлатларига пул ўтказмалари ҳажми 2016 йилнинг иккинчи чорагида биринчи чоракдагига нисбатан 563 млн доллар кўпроқ бўлиб, 2,438 млрд долларга тенг бўлди.

Жорий йилнинг иккинчи чорагида Ўзбекистонга 696 млн доллар жўнатилган, бунда бир жўнатмада ўртача 273 доллар жўнатилган. Тожикистонга 495 млн доллар (ўртача — 99 доллар), Қирғизистонга — 487 млн доллар (ўртача — 233 доллар), Қозоғистонга — 151 млн доллар (ўртача — 225 доллар), Туркманистонга — 3 млн доллар (ўртача — 392 доллар) жўнатилган.

Январь ойидан июнга қадар эса Ўзбекистонга 952 млн доллар (ўтган йилнинг шу даврида — 1,149 млрд), Тожикистонга — 598 млн доллар (ўтган йилнинг шу даврида — 696 млн), Қирғизистонга — 637 млн доллар (ўтган йилнинг шу даврида — 570 млн), Қозоғистонга — 203 млн доллар (ўтган йилнинг шу даврида — 148 млн), Туркманистонга — 5 млн доллар (ўтган йилнинг шу даврида — 8 млн) жўнатилган.

Ушбу маълумотлар Anelik, BLIZKO, Coinstar Money Transfer, Contact, InterExpress, Migom, MoneyGram, PrivatMoney, UNIStream, Western Union, «АзияЭкспресс», «АЛЛЮР», «Блиц», «Быстрая Почта», «Золотая Корона», «Лидер» ва «Почта России» тизимларини қамраб олади.

Кун янгиликлари
Фотосаёҳат: Янги муҳташам “Новомосковская” биносининг очилиш маросими
21:31 / 22.05.2017 15052 Жамият
Мирзиёевнинг Ар-Риёддаги учрашувлари, Саудиядан Исроилга учган Трамп, Бокудан қайтган чемпионлар ва куннинг бошқа хабарлари
21:17 / 22.05.2017 17625 Жаҳон
Ўқитувчини бир кунда 6 соатдан кўп ишлатишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ
15:49 / 22.05.2017 48546 Жамият
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 105831 Жамият
Узлуксиз терактлар: Террорчи қаҳрамонми?
11:36 1179 Жаҳон
Бозордаги савдо ёки яна ўша валютафурушлар машмашаси
11:22 3404 Жамият
АПЛнинг энг яхши мураббийи эълон қилинди
11:21 761 Спорт
Манчестердаги теракт қурбонлари сони ортди, қурбонлар орасида болалар бор
11:20 1428 Жаҳон
«Манчестер Сити»ни тарк этадиган яна икки нафар футболчи аниқ бўлди
11:19 790 Спорт
Калифорниялик шахс Россияга махфий маълумотлар бермоқчи бўлганини тан олди
11:18 945 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар