Россиянинг Олтой ўлкасида талабалар жамоаларининг футбол учрашувида бахтсиз ҳодиса юз берди.

18 ёшли футболчи ўйин вақтида чақмоқ уришдан ҳалок бўлди. Воқеа Рубцовск шаҳрида юз берди.

Чақмоқ ёнида 4 киши турган металл дарвозага келиб урилган. Қолган 3 нафар футболчи шифохонада қолмоқда, деб маълум қилинди Россия тергов қўмитасининг Олтой ўлкаси бошқармаси расмий сайтида.