АҚШнинг Шимолий Каролина штатида афроамерикаликнинг полициячи томонидан отиб ўлдирилишига қарши бошланган намойишлар вақтида 12 нафар полициячи жароҳатланди. Бу ҳақда маҳаллий нашрларда хабар тарқатилган.

Намойишлар сешанба куни кечқурун бошланди. Намойиш иштирокчилари "Қора танлиларнинг ҳам ҳаёти қадр-қимматга эга", "Адолат йўқ - тинчлик йўқ" каби шиорлар кўтариб олишганди.

Қайд этилишича, ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари оломонни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ қўллашга мажбур бўлган.

Шимолий Каролинада тартибсизликлар