Хабарларга кўра, Серен Д. у билан бирга ўрмонга кетиб, қутқарувчилар болакайни  топгунча бирга бўлган ити туфайли тирик қолган. 

Лайф.ру 3 кеча-кундуз тайгада қолиб тирик қолган 3 яшар болакайнинг суратларини чоп этган. Серен 18 сентябрда, бувиси кир ювиш билан овора бўлган вақтда йўқолиб қолган эди. Гўдакни қидириш ишлари 3 сутка олиб борилди. 

Шу мақсадда 100 нафардан ортиқ инсон, 12та техника жалб этилди. Қидирув ишлари тинимсиз олиб борилган. Қуруқликдаги гуруҳлар 30 кв.км. майдонни кўздан кечиришган, авиация 125 кв.км. майдон устидан синчковлик билан парвоз қилган. 

Ҳозирда, болакай онаси билан бирга республика шифохонасига олиб келинган. Бироқ, шифокорларнинг қайд этишларича, Серен жиддий талофат кўрмаган. Унинг аҳволи қониқарли экани айтилмоқда.