Тожикистон элчиси: Ишончимиз комилки, Ўзбекистонда доимо тинчлик ва барқарорлик ҳукм суради

Ўзбекистон 21 Сентябрь 2016 6704

Тожикистон Ўзбекистон билан ҳар томонлама алоқаларини ривожлантиришга содиқлигича қолади. Бу ҳақида Тожикистоннинг Мустақиллик куни муносабати билан 19 сентябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган  тадбирда шу мамлакат элчиси Содиқ Имомнинг сўзларига асосланиб, Газета.uz нашри хабар берди. 

Дипломатик вакиллик раҳбари ўзбек ва тожик халқларининг дўстлик ва қўшничилик анъаналари кўп асрли тарихга эга эканлигини таъкидлади. 

"Қардош Ўзбекистон ҳозирда ўз тарихидаги янги босқични бошдан кечирмоқда. Қўшниларимизнинг бугунги кундаги барча ютуқлари мамлакатнинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов номи билан чамбарчас боғлиқ", - деди Тожикистон элчиси. 

"Ишончимиз комилки, ушбу қадимий заминда доимо тинчлик, барқарорлик ва тараққиёт ҳукм суради", - қўшимча қилди Содиқ Имомий. У бугунги Тожикистон иқтисодий, ижтимоий ҳамда маънавий соҳаларнинг ҳар томонлама ривожланишига йўналтирилган дастур ва стратегияларни муваффақиятли татбиқ қилаётганини таъкидлади. 

"Албатта, бу ютуқларни кенг қамровли халқаро ҳамкорликсиз, хорижлик ҳамкорлар, энг аввало қўшни давлатларнинг қўллаб-қувватлашисиз тасаввур қилиб бўлмайди", - деди дипломат. 

Кўпроқ янгиликлар