Анжелина Жолининг отаси, актёр Жон Войт қизининг Брэд Питт билан ажрашуви ҳақида изоҳ берди. Унинг айтишича, бу хабар уни шокка тушириб қўйган, шу боис у қизи ва куёви ҳақига дуо қилишини маълум қилган. Бу ҳақда Inside Edition нашри ёзмоқда.

77 яшар Войтнинг фикрича, эр-хотин “ўртадаги бирор-бир жиддий сабаб туфайли” ажрашиш ҳақида ана шундай қарорга келишган. «Мен нима бўлганини билмайман, аммо буни эшитиш жуда қайғули. Улар ҳақига дуо қилинг», — деди актёр.

Эслатиб ўтамиз, Жоли 19 сентябрь куни актёр Брэд Питт билан ажрашиш учун ариза берган эди. ОАВ маълумотига кўра, актриса эрининг болалар тарбиясига беэътиборлигидан норози бўлган.