АҚШнинг Шимолий Каролина штатидаги Шарлотт шаҳрида полициячилар томонидан афроамерикаликнинг ўлдириши сабабли ўтган норозилик намойишлари вақтида тартиб бузганлик ва талончиликлар учун 40 дан кўпроқ одам ҳибсга олинди. Бу ҳақда шаҳар полицияси бошлиғи Керри Путни маълум қилди. 

"Биз 44 кишини ҳибсга олдик, улар тарқалишдан бош тортиш, ҳужум қилиш, талончиликда айбланмоқдалар. Биз бўлиб ўтган воқеаларнинг видеоёзувларини ўрганишни давом эттирамиз, чунки барча қоидабузарлар ушланмаган деб ҳисоблаймиз. Биз барча қоидабузарлар жавобгарликка тортилмагунча тинчимаймиз", деб айтди Путни матбуот-анжуманида. 

Шаҳарнинг бош полициячиси тартибсизликлар вақтида 9 фуқаро ва 5 полициячи жабрланганини маълум қилган.  

Путнининг таъкидлашича, полициянинг асосий вазифаси тартибни таъминлаш ва шаҳарликларнинг мулкини ҳимоя қилишдан иборат.